Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлигини бошқариш мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди

2020-07-03 | Хавфсизлик соҳаси

Ҳеч кимга сир эмас, COVID-19 пандемияси бизнинг рақамли дунёга бўлган эҳитёжимизни кучайтирди, одатдаги иш фаолиятимиз ўзгарди, хавфсизлик ва ишнинг узлуксизлигига кўпроқ ишонишни, узоқдан ишлайдиган воситалардан кўпроқ фойдаланишга, шу билан бирга мижозларга хизмат кўрсатишда давом этадиган муҳим бизнес фаолиятини сақлаб, хизматларни тақдим этишга эътиборни кучайтирди.

Бу COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган кибер-хатарларга жиддий муносабатда бўлишимизни талаб этади.

Жорий йилнинг 2 июль куни Ҳалқаро стандартлаштриш ташкилоти эксперти  доктор Эдвард Хамфри иштирокида “COVID-19. Киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлигини бошқариш(ISO / IEC 27001)”  мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Вебинарда бугунги кунда кенг тарқалган кибер-хавфлар, хусусан, COVID-19 пандемияси пайтида аниқланган муаммолар мухокама қилинди.

Шунингдек, ISO/ IEC 27001 «Ахборот технологиялари» халқаро стандартини қўллаш масалалари, Ҳимояни таъминлаш усуллари, Ахборот хавфсизлиги тизимлари, киберхавф-хатарларни камайтириш, сертификатлаштириш муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, кибер-хавфлар билан боғлиқ баъзи муаммоларни ҳал қилиш учун ISO / IEC ташкилотлари  кўп йиллар давомида ташкилотларга бундай хавфларни енгишда ёрдам берадиган стандартлар тўпламини ишлаб чиқди.

COVID-19 пандемияси бизнинг маълумотларимизни, мавжуд тизимларимизни ва инфратузилмани ҳимоя қилиш учун ISO/ IEC 27000 стандартларни  қўллаш заруриятини келтириб чиқаради.

Шунингдек,  тадбирда ISO / IEC 27001 оиласидаги стандартлар ва улар кибер хатарларни  юмшатишда қандай ёрдам бериши  мумкинлиги ҳақида томонлар фикр алмашишди. Вебинар якунида, ISO / IEC 27001 сертификати ва ҳозирги COVID-19 ҳолати пайтида баҳолаш ва аудит ўтказиш билан боғлиқ муаммолар мухокама қилинди.

Тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари ҳам иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться