Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида киберхавфсизлик масалалари бўйича онлайн мастер-класс ўтказилди

2020-07-03 | Хавфсизлик соҳаси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида Group-IB халқаро компанияси билан ҳамкорликда кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича онлайн мастер-класс ўтказилди.

Унда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, банк ва АКТ-соҳалари вакиллари иштирок этишди.

Group-IB халқаро компанияси кибержиноятлар, юқори технологиялар ёрдамида фирибгарликларнинг олдини олиш ва тергов ишларини олиб бориш бўйича жаҳондаги етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Шу боис, кибертаҳдидларга қарши курашиш мавзусида ўтказилган тадбирда компаниянинг етук экспертлари томонидан киберхавфсизлик, кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш борасидаги мастер-класс ўтказилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва қарши курашишда замонавий усуллар ва компютер криминалистика соҳасида етакчи халқаро компанияларнинг тажрибалари билан атрофлича ўртоқлашдилар.

Маълумот учун:

Group-IB дунё бўйлаб кибержиноятлари бўйича тергов олиб боришда 16 йиллик тажрибага эга. Компания SWIFT ва ЕХҲТ томонидан тавсия қилинган киберхавфсизлик соҳасида ишланмаларни ишлаб чиқариб таъминлаб беради. Group-IB томонидан кибертаҳдидлар тўғрисида маълумотларни тўплашга йўналтирилган Threat Intelligence texnologiyasi Gartner, IDC ва Forrester нуфузли тадқиқот ташкилотлар томонидан тан олинган энг яхши лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться