Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар куни муносабати билан бир қатор спортчиларимизга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

2020-07-03 | Ёшлар

Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Пойтахтимизда жойлашган Ёшлар пресс клубида ўтказилган ушбу маросимда тақдирланганлар орасида спорт соҳасида катта ютуқларга эришиб келаётган 4 нафар иқтидорли спортчиларимиз ҳам бор.

Аввалроқ, Паралимпия бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан мукофотланганини маълум қилган эдик. Шунингдек, ушбу кечада бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, Жавоҳир Синдаров (шахмат), Клара Дарменбаева (гимнастика) ҳам ушбу кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.

Юртимиз равнақи йўлида муносиб хизмат кўрсатаётган ёшларимизнинг тақдирланиши, уларнинг бу йўлда янада каттароқ натижалар кўрсатиши учун таянч бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться