Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ургут туманидаги юзлаб дарахтларга «Давлат табиат ёдгорлиги» мақоми берилади
2020-07-03 | Экология
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида дарахтлар ва буталарни ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйичабелгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ургут тумани ҳудудларида мавжуд бўлган жами юзлаб туп, тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан «Давлат табиат ёдгорлиги» деб эълон қилинмоқда.
Масалан, яқинда «Омонқўтон» МФЙ ҳудудидаги 600 ёшдан катта бўлган кенглиги 22 одамнинг кулочига тенг бўлган чинор дарахти туман ҳокимлигига давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги