Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғона ва Жиззах: тактик машғулотлар ўтказилди
2020-07-03 | Хавфсизлик соҳаси
Тезкор ва самарали ҳаракат ёнғин-қутқарувчисидан доимий тайёргарликни талаб қилади. Шу мақсадда Фарғонада шаҳар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ёнғин ўчириш бўйича тактик машқлар бўлиб ўтди.
Ўқув машқининг ғоясига кўра, ушбу муассасанинг биноларидан бирида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига шаҳарнинг 3-ёнғин-қутқарув қисмининг экипажлари етиб келишган. Шартли аланга бир неча дақиқада бартараф этилди.
Шунга ўхшаш тактик машқлар Жиззах вилояти Зомин туманида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда “Vertex” трикотаж фабрикасида шартли равишда ёнғин юзага келди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида бартараф этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иккала ҳолатда ҳам ёнғинни ўчириш билан бир қаторда, одамларни ёнаётган бинодан хавфсиз ҳудудга эавкуация қилиш ишлари синовдан ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги