Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича янги стандарт ишлаб чиқилди
2020-07-02 | Экология
Дунё миқёсида қурғоқчилик ва тошқин, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва экстремал об-ҳаво шароитлари мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Иқлимнинг салбий томонга ўзгариши ҳаётга, мулкка ва экотизимларнинг иқтисодий фаровонлигига таҳдид солади.
ISO ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган янги “ISO / TS 14092: 2020 Иқлим ўзгаришига мослашиш” стандарти маҳаллий ҳукумат идораларига иқлим ўзгариши билан боғлиқ таҳдид ва хавфларга тайёр туришга ёрдам беради.
Жаҳон иқтисодий форумининг (WEF) 2020 йил учун глобал хавф-хатарларга бағишланган ҳисоботига кўра, ҳозирги кунда дунёда дуч келаётган бешта асосий хавфларнинг барчаси иқлим инқирози билан боғлиқ. WEF сўрови шуни кўрсатдики, экстремал об-ҳаво ҳодисалари, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва глобал исишни тўхтата олмаслик маҳаллий ҳукумат идоралари учун энг катта таҳдиддир.
Янги “ISO / TS 14092: 2020 Иқлим ўзгаришига мослашиш” стандарти Канада Стандартлар Консуллиги (SCC) раҳбарлигида ISO /ТК 207 Экологик менеджмент техник кўмитаси ва SC 7 “Иссиқхона газларини бошқариш” қуйи қўмитаcи томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур янги халқаро стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин https://www.iso.org/news/ref2526.html
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги