Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорликдаги ислоҳотлар янада ривожланади

2020-06-30 | Жамият

«Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси» ва «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси» ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ундан кўзланган асосий мақсад этиб қуйидагилар белгиланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, кичик ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан томонларнинг аъзолари бўлган корхоналар ва жамиятлар ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг кафолатлари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш.
 
Томонларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг имконият ва салоҳиятини бирлаштириш орқали экспорт соҳасига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган устувор вазифаларнинг тизимли ижросини таъминлаш.
 
Ички ва ташқи бозорларда сотилаётган истеъмол товарларининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда мониторинг олиб боришни йўлга қўйиш, мониторинг натижалари бўйича аниқланган камчилик ва муаммоларни биргаликда ҳал қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, .
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари корхоналари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
 
Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланувчилар орасидаги илғор тажрибаларни ёшлар орасида кенг ёйиш, бу борадаги ютуқларни оммалаштириш.
 
Сифатли ва хавфсиз истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда намуна кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ахборот воситаларида, шунингдек, томонларнинг веб-сайтларида махсус рукн ташкил этиб, ёритиб бориш.
 
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги билимларини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликда ўқув-семинарлар, учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
 
Мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг халқаро бозорларда рақобатдошлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини баҳолашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш.
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро талабларга мувофиқ стандартлаштириш ва сертификациялаш бўйича ишларни ташкиллаштиришда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш, уларга ахборот хизматлари кўрсатиш.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, кичик ишлаб чиқариш корхоналарига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси бўйича амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот бериш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида замонавий технологияларни харид қилиш имкониятлари ёритилган ахборот-маркетинг, услубий-таъминот хизмати ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш.

Манба: ЎзА

Поделиться