Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрининг барқарорлик стратегияси: ўрганиш, таҳлил ва хулосалар

2020-06-29 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Тошкент шаҳрининг барқарорлик стратегияси бўйича тавсиялар” мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ташкил этилган учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов, Жаҳон банкининг инфратузилма бўйича катта иқтисодчиси ва лойиҳа раҳбари Аксель Браймлер, шунингдек, Жаҳон банки, Ove Arup & Partners International Ltd., Deltares, IKS халқаро компаниялари вакиллари, ҳокимликнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад 2020 йил февраль ойида эришилган келишувга асосан йўлга қўйилган техник ҳамкорликнинг ҳолатини, шу жумладан, Тошкентга таъсир ўтказаётган салбий омилларни (шок ва стресслар) муҳокама қилишдан иборатлигини маълум қилди.

Шунингдек, конференция бу йўналишдаги диагностиканинг баъзи натижаларини тасдиқлаш, келгуси ишларни муҳокама қилиш, COVID-19 шароитида иш олиб бориш йўлларини белгилаш учун қулай имконият бўлди.
Жаҳон банкининг инфратузилма бўйича катта иқтисодчиси ва лойиҳа раҳбари Аксель Браймлер ҳозирги глобал пандемия шароитига қарамай, ўзаро ҳамкорлик доирасидаги ишлар бир маромда кетаётганини, белгиланган режалар ўз вақтида бажарилаётганини, таъкидлади.

Ove Arup & Partners International Ltd. компаниясининг директори доктор Мэтью Фри иштирокчиларни бажарилган ишлар тақдимоти билан таништириб, ушбу ишлар Жаҳон банки бошчилигидаги Ove Arup & Partners International Ltd., Deltares, IKS компаниялари жамоавий ҳаракатининг самараси эканлигини таъкидлади. Доктор Фри анжуман иштирокчиларини лойиҳа босқичлари билан таништириб, унинг биринчи босқичи, яъни диагностиканинг илк натижалари якунига етганини, ҳозирда Тошкентнинг рақамли модели ишлаб чиқилганлигини маълум қилди. Лойиҳанинг кейинги босқичлари барқарорлик диагностикаси, барқарорлик бўйича тавсиялар, ҳаракатлар режаси ва инвестицион режалардан иборат эканлигини билдириб, лойиҳа 2020 йилнинг якунига қадар тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди.

Шунингдек, доктор Фри иштирокчиларни Тошкентнинг рақамли модели билан таништириб, ушбу модель нафақат мазкур лойиҳада, балки ҳокимлик томонидан бошқа мақсадларда, масалан, бош режа учун фойдаланилиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга пойтахтимиз барқарорлиги учун зарур бўлган таклиф ва тавсиялар билан таништирди.

Видеомулоқот якунида Даврон Ҳидоятов чет эллик ҳамкорларга ташкил қилинган анжуман учун миннатдорлик билдириб, катта иш бажарилганини, келгусида яна ҳамкорликда қилинадиган ишлар кўплигини, шу билан бирга берилган маълумотларни батафсил ўрганиш зарурияти мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, умумжаҳон пандемияси кўпчилик давлатлар бундай катта ҳажмдаги беморлар оқимига тайёр эмаслигини кўрсатганлиги сабабли зилзила ва сув тошқинидан ташқари, шаҳар ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар – масалан инфратузилманинг эскириши, аҳоли сони ўсиши, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, жамоат транспортини ривожлантириш кабиларни инобатга олиш зарурлигини таъкидлади. Ҳокимлик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка, барча маълумотларни тўлиқ ва ўз вақтида тақдим қилишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться