Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қурилиш: бир йилда олтмишта норма янгиланди

2020-06-29 | Жамият

Эндиликда пудрат ташкилотларининг ва ишчи муҳандислари сифатини ўз ичига оладиган рейтинг тизими ишлаб чиқилмоқда. Унда ишчи муҳандисларнинг касбий билими, корхона бажарган ишлари кўлами, солиқ тўлови ва банкдаги ҳисобрақами каби омиллар ҳисобга олинади.

– Шунда соғлом рақобат муҳити шакланади, – дейди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов. – Шу йилнинг якунига қадар бу борадаги ишларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тузиб олганмиз. Яқинда Президентимиз охирги икки йилда давлат дастурлари доирасида бор йўғи 182 та тендер ўтказилгани айтиб, ўринли танқид қилган эди. Шу асосда илғор давлатлар тажрибасини ўрганиб, хорижий давлатлар мутахассислари билан мукаммал тендер порталини тайёрлашни бошладик. Бу эса шаффофликни таъминлайди.
 
Тан олиш керак, бугунги кунда қурилиш соҳасида эски меъёрлар ва нормалар ҳамон мавжуд. Шу йилнинг ўзида 60 та янги норма тайёрлаб, амалиётга жорий этишни режалаштирганмиз. Бу борадаги ишларимиз 2025 йилга қадар давом этади. Замонавий ва мураккаб объектларни қураётган инвесторларда муаммо юзага келмаслиги, юртимизда жозибадор лойиҳаларни амалга оширилишига эришиш учун илк маротаба Вазирлик қошида Қурилишда техник меъёрлаш маркази фаолияти ташкил этилди. Унда жаҳон миқёсидаги илғор билим ва тажрибага эга мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.
 
Қурилиш соҳасида рақамлаштиришни тўлиқ жорий этишда Геоахборот тизими алоҳида аҳамиятга эга. Бу тизимга юртимиз шаҳарсозлик генпланлари жойлаштирилади. Жорий йилнинг 1 июнида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилган «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимига Геопортал ҳам интеграциялаштирилган. Эндиликда юртимизда иш бошламоқчи бўлган хорижий инвесторлар қаерда, қандай қурилиш ишларини олиб боришларини мумкинлигини шу тизим орқали бемалол билиб олишлари мумкин бўлади.
 
Бунда эса вазирлик қошидаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг ўрни алоҳида. Уларга соҳани тўлиқ рақамлаштириш вазифаси юклатилган бўлиб, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари рейтинги, танлов савдолари ва экспертиза жараёнларини электронлаштириш, қурилишда рақамлаштирилган назоратни амалга ошириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
 
Агарда қурилиш назорати тўлиқ рақамлаштирилса, аввало назорат инспекторларига қулайлик яратилади. Ишнинг сифати ошиб, вақт тежалади. Шунингдек, вазирлик инспекторлар фаолиятини тўлиқ назорат қилишига эришади ва коррупцияни олди олиниб, жараён шаффофлашади. Бу эса тадбиркор пудратчилар фаолиятини ҳам осонлаштиради. Ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка барҳам берилади.
 
Айни вақтда вазирлик расмий сайтига қурилиш жараёни калькулятори жойлаштирилмоқда. Бу нима дегани? Истаган киши, хоҳ юртдошларимиз ёки хорижий инвесторлар бўлсин, ундан бемалол фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистонда бирор бир объект қурмоқчи бўлган тадбиркор, у орқали ишни нимадан бошлаш керак?, қандай жараёнлардан ўтилади?, қайси ҳужжатлар талаб этилади, ҳаттоки сарфланадиган маблағ ва вақт ҳажми ҳам унда аниқ кўрсатилган бўлади.

Манба: ЎзА

Поделиться