Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фирма номига бўлган ҳуқуқ қандай юзага келади?
2020-06-29 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (https://lex.uz/docs/180552) биноан, фирма номига бўлган ҳуқуқ келтирилган.
Хусусан кодекснинг 1098-моддасида юридик шахс товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, расмий бланкаларда ва ўзининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида фирма номидан фойдаланишда алоҳида ҳуқуққа эгалиги белгиланган.
Юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади.
Юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги