Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Темирйўлчи талабалар Ватанига қайтарилди

2020-06-29 | Жамият

Москва шаҳридан чартер авиарейс орқали Россия олий ўқув юртлари - Н.Э.Бауман номидаги Москва Давлат техника университети, Москва Давлат пўлат ва қотишмалар институти, Россия транспорт университети, Санкт-Петербург давлат алоқа йўллари университети, Омск давлат алоқа йўллари университети ва Москва архитектура институтида таҳсил олаётган Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 220 нафар талабаси (бакалавр, магистр, аспирант) Тошкентга олиб келинди.

Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ётоқхонасида карантинга жойлаштирилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан барча зарур шарт-шароитлар, шу жумладан, кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш ишлари ташкил этилди. Онлайн-таълимни давом эттирадиган талабалар юқори тезликдаги Интернетга уланиш учун шароит яратилди. 14 кунлик карантин даври тугаганидан сўнг барча талабалар ўз уйларига юборилади.

Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талаба ўз Ватанига қайтарилиши режалаштирмоқда.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти

Поделиться