Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилояти ИИБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида “Ҳарбий билимдон” интеллектуал беллашуви ўтказилди

2020-06-29 | Жамият

Ташаббускорлигини улар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги мисолида айтишимиз мумкин. Айниқса, келажак авлод вакиллари яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда кенг имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, бирдамликда, ғайрат ва шижоатга тўла онгу шуурлари билан юксак марраларга эришаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси доирасида ҳарбий қисмларда бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан вилоятдаги ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида “ZOOM” иловаси орқали онлайн тарзда “Ҳарбий билимдон” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мазкур интеллектуал беллашувда вилоят ИИБ, ФВБ, Божхона бошқармаси, Миллий Гвардия Бошқармаси, 7551- ҳамда 7532-ҳарбий қисмлар жамоалари ўзаро маънавий куч синашди.

“Мутолаа завқи кишилар ҳаётига мазмун бағишлайди, – дейди вилоят ИИБ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси, катта лейтенант Т.Ш.Абдурасулов. – Соғлом рақобат асосида ташкил этилган мазкур беллашувнинг шаффофлиги шундаки, унда ғолиб ёки мағлуб жамоанинг ўзи йўқ. Ҳарбий соҳа вакиллари эгаллаган билимларимизни дўстона синовдан ўтказамиз, билмаганларимизни ўрганамиз. Таъкидлаш жоизки, интеллектуал ўйинлар ходимни ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундайди”.

Ҳар бир жамоа таркибида 6 нафардан қатнашчи иштирок этиб, бадиий асарлар ҳамда мантиқийлик асосида тузилган саволларга жавоб бердилар. Беллашув якунига кўра, Навоий вилояти ИИБ жамоаси 1-ўринни, ФВБ ходимлари 2-ўринни ҳамда Божхона бошқармаси жамоаси таркиби 3-ўринни қўлга киритди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться