Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига кўра бугун юртимизнинг «яшил» ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» доирасида спортнинг стол тенниси, мини футбол, волейбол, бадминтон турлари бўйича вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Жумладан, мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан “яшил” ҳудудда жойлашган Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол маҳорат мактаби спорт иншоотларида “Ёшлар кубоги” мусобақалари ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири карантин қоидаларига асосан очиқ спорт майдонларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ташриф буюрувчиларнинг сонини чеклаш шартлари асосида ўтказилди. “Ёшлар кубоги” мусобақаларига 100 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги