Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан жиноятчиликка қарши курашнинг халқаро тамойиллари муҳокама этилди
2020-06-26 | Сиёсат
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Онлайн учрашувда Ички ишлар вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбарияти иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳамда ўзаро алоқаларнинг янги йўналишларини белгилашдан иборат.
Музокараларда жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш, шунингдек, соҳада тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги