Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сиёсий-иқтисодий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

2020-06-24 | Иқтисодиёт

2020 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлари ўринбосарлари ҳамда Туркманистон ташқи ишлар, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлари ўринбосарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий-иқтисодий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда давлатлар раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва доимий қўллаб-қувватлаши сабабли Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, барқарор ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчилар давлат тузилмалари, ҳудудлар ва икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари ўртасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси, Ишбилармонлик кенгаши каби мулоқот шаклларининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар. Икки мамлакат ўртасида чегараолди савдо зонасини яратиш, экспорт қилинаётган товарлар ва хизматлар номенклатураси ва миқдорини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар транспорт, транспорт коммуникациялари ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига келишиб олдилар.

Шунингдек, сиёсий, маданий ва гуманитар соҳалардаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться