Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ҳудудида автомобилларни техник текшириш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишди

2020-06-23 | Жамият

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва Кореянинг “SILKROSS” компанияси вакиллари ўртасида республикада автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказларини тузиш лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция орқали музокаралар олиб борилишди.

Тадбир давомида, Жанубий Корея ҳамкорлари билан жисмоний ва юридик шахслар, транспорт воситалари эгалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишдаги халқаро талаблар, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишидаги самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатлашув якунларига кўра ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни давом эттиришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться