Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МАҲАЛЛА ВА ОИЛА: Фаолият танқид қилинди. Натижа нима бўлади?

2020-06-20 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Тошкент вилояти маҳаллаларида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини амалиётга жорий этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиш ўтказилди.

Шунингдек, Наманган ва Навоий вилоятлари маҳаллаларидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда иш услубини тубдан ўзгартиришда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
 
Йиғилишда “Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон” тамойили асосида жойларда олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берилиб, мутасаддиларнинг бу борадаги маълумотлари тингланди.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 июндаги йиғилиш баёни қабул қилинган бўлиб, шу асосда вилоят, туман (шаҳар) ҳамда маҳаллаларда тузиладиган Ишчи гуруҳларнинг таркиблари, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари, Ҳаракатлар режаси, чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Аммо шу вақтга қадар Бухоро вилоятининг Бухоро, Қоракўл, Ромитан, Пешку туманлари ва Бухоро шаҳрига мазкур баён ва ҳуқуқий ҳужжатлар етиб бормаган. Нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг аҳолига мурожаати Бухоро туманидаги Шергарон, Қоракўл туманидаги Хўжалар ҳамда Ромитан туманидаги бирорта ҳам маҳаллага етказилмаган.
 
Йиғилиш давомида асосий мақсади кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиш, уй-жойларини таъмирлаш, ёрдамчи хўжалик биноларини қуришда кўмаклашиш бўлган мазкур ташаббус доирасидаги амалий ишлар талаб даражасида олиб борилмаётгани, ҳудудий раҳбарлар топшириқ ижросига юзаки ёндашаётгани танқид қилинди. Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги кўча ва хонадонларни ободонлаштириш борасидаги ишларга чуқур таҳлилий баҳо берилди.
 
Маълумотларга кўра, шу вақтга қадар Пайариқ туманида 1 та, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та, Яккасарой туманида 5 та, Қува туманидаги мавжуд 65 та маҳаллада 10 кун мобайнида бор-йўғи 29 хонадон таъмирланган, холос.
 
Тадбирда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри, Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ туманлари масъуллари, сектор раҳбарларининг Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифалардан ҳануз тўла хабардор эмаслиги, маҳаллалардаги эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг таъмирланадиган хонадонлари рўйхати етарли даражада шакллантирилмагани айтилди.
 
Шунингдек, Наманган вилояти Чуст тумани бўйича 1931 оила камбағал оила сифатида рўйхатга олинган бўлсада, ҳанузгача уларни камбағалликдан чиқариш бўйича аниқ чоралар кўрилмаган. Туманда бугунги кунга қадар 78 қабристон ва зиёратгоҳнинг бор-йўғи 1 тасида ободонлаштириш ишлари бажарилган холос.
 
 
Таҳлилларга кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Навоий вилояти Хатирчи, Конимех, Томди туманларидаги ишлар талаб даражасида эмас, Тошкент вилоятининг Чиноз, Оҳангарон туманларида 2 нафардан, Нурафшон шаҳри, Тошкент, Бекобод туманларида 3 нафардан, Бўстонлиқда 5 та, Оққўрғонда 6 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланган бўлса, Янгийўл шаҳрида бу борада мутлақо иш қилинмаган.
 
Йиғилишда маҳаллаларда аҳолини манзилли ишланиши лозим бўлган қисми билан амалга оширилаётган ишлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қониқарли даражада ташкил этилмаётгани таъкидланди.
 
Мамлакат бўйича жами жиноят содир этган 862 шахснинг 303 нафари ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда. 
 
Йиғилишда фуқаро мурожаатлари билан ишлаш таҳлили ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, 2020 йил 19 июнига қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 72 минг 56 мурожаат келиб тушган. Энг кўп мурожаат Қашқадарё вилоятидан (12 минг 10), Тошкент шаҳридан (7 минг 985), Сурхондарё вилоятидан (7 минг 419), Самарқанд вилоятидан (7 минг 278) бўлган. Баъзи мурожаатларнинг кўриб чиқилиши асоссиз кечиктирилган.
 
Йиғилишда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан аниқ ва амалий чоралар белгиланди.
 

 

Назокат Усмонова

Манба: ЎзА

Поделиться