Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган китоб ЮНЕСКО ҳамкорлигида нашр этилди

2020-06-19 | Маданият

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори тарих фанлари номзоди, доцент Шовосил Зиёдовнинг “Ўрта Осиё сфрагистикасига оид материаллар (Тошкент. XIX охири – XX аср бошлари) Муҳрлар каталоги” номли илмий монографияси ЮНЕСКО ҳамкорлигида нашр этилди.

Мазкур монография муҳрлар босилган каталоглар тўплами бўлиб, Баҳром Абдуҳалимов, Бахтиёр Бобожонов, Девин Девис, Ҳисао Коматсу, Шаҳин Мустафоев, Юрген Паул сингари халқаро таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан таҳрир қилинган.
 
Муаллиф ушбу монография устида бир неча йиллар давомида илмий изланишлар олиб борган.
 
Илмий тадқиқот иши Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (ЮНЕСКО) ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган “Марказий Осиё халқларининг қўлёзма ва ҳужжатли илмий мероси” лойиҳасига мувофиқ, марказ илмий кенгаши тавсияси асосида олиб борилди.
 
Нашр ишлари Франциянинг Миллий илмий тадқиқотлар маркази ва Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти кўмаги остида Германиянинг Герда Хенкел (“Gerda Henkel Stiftung”) фонди, “Инсон ва илмлар уйи” (la Fondation Maison des sciences de l'homme (FMSH) жамғармаси ижтимоий-гуманитар соҳадаги Фернанд Бродел стипендияси доирасида амалга оширилди.
 
Мазкур китоб Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтида сақланаётган муҳрларнинг илмий ва танқидий тавсифини ўз ичига олади.
 

 

Ғ.ҲАСАНОВ

Манба: ЎзА

Поделиться