Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

РАСМИЙ ХАБАР: 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 5730 нафарни ташкил этмоқда

2020-06-18 | Соғлиқни сақлаш

18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.
 
Айни пайтда юртимизда 4166 (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.
 
Ҳозирда мамлакатимизнинг ўн ҳудудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Манба: ЎзА

Поделиться