Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт маркази очилди

2020-06-15 | Соғлиқни сақлаш

Тошкентда Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт маркази очилди. Марказни энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хитойлик шифокорларнинг бир қоидаси бор, улар — “беморни касал   бўлишидан олдин даволаш лозим”, дейишади. Даволашда Хитой анъанавий тиббиётининг асосий бешта мезони - мумтоз қоидалардан фойдаланилади.

Бу қоиданинг биринчисида — “шифокор  касалликни эмас инсонни даволаши зарур”, деб таъкидланади. Хитойлик шифокор беморни даволашга алоҳида меҳр, диққат, эътибор ва фавқулодда юқори масъулият билан ёндашади. Ва бу ёндашув ҳозирги замон тиббиётида ҳам қоида бўлиб қолиши керак.

Jiangxi университети Хитойнинг етакчи ихтисослашган университетларидан бири бўлиб, Хитой анъанавий тиббиёти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, оғир ва даволаб бўлмас касалликлар профилактикаси ва даволаш соҳасида илмий-тадқиқот ишланмалари билан шуғулланади.

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда сўнгги ярим асрда хитойликларнинг ўртача яшаш умри қариб 40 ёшга ортган. Бу ютуқ эса Хитой анъанавий тиббиётининг тажрибаси билан бирга замонавий тиббиёт ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасидир. Бундай тажриба энди юртимизда ҳам татбиқ этилади.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться