Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пандемия шароитида "электрон тижорат" инсоният учун энг долзарб, энг зарур воситага айланди - Жамғарма директори

2020-06-15 | Технологиялар

Жорий йилнинг 13 июнь куни “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Alibaba Group, China Campus Network Uzbekistan компаниялари ҳамкорлигида “Ўзбекистонда электрон тижорат истиқболлари” мавзусида онлайн бизнес форум ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Давлат Солиқ ва Божхона қўмиталари мутахассислари, ёш тадбиркорлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Форумда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров ёш тадбиркорлар ва иштирокчиларга электрон тижоратга доир ўз билим ва кўникмаларини ўртоқлашди. Ёшлар ушбу тадбиркорлик йўлини танлаганида юзага келадиган тўсиқларни санаб ўтиб, уларга ечимлар таклиф қилди.

 

“Бугунги пандемия шароитида “электрон тижорат” соҳаси инсоният учун энг долзарб, энг зарур воситага айланди. Вазият тадбиркордан 7 кун, 24 соат онлайн бўлишни талаб қиляпти.

Дунёга машҳур Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс айтганидек “Келажакда бозорда икки турдаги компаниялар мавжуд бўлади: биринчиси бу интернетда онлайн бўлганлар, иккинчиси бизнесни тарк этганлар”.

Менимча биз шу келажакка етиб келдик”, деди Хайрулла Саттаров.

Шунингдек, форум давомида электрон бизнес – муваффақиятга эришган йирик компаниялар фаолияти мисолида тушунтириб берилди. Alibaba Group компаниясига асос солиниши ва ривожланиш тарихи, унинг ривожланиш стратегияси ҳақида “China Campus Network” нодавлат таълим агентлиги асосчиси, Alibaba.com экотизими ҳамкори Mr. Chzhou Young атрофлича маълумот берди.

Форумда қайд этилишича, шу бугунга қадар “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ахборот коммуникацион технологиялар йўналишидаги 271 та лойиҳа учун 25 миллиард 900 миллион кредит ажратган. Мазкур бизнес лойиҳаларининг барчаси амалиётга татбиқ этилган бўлиб, шу орқали мингга яқин ёшларнинг бандлиги таъминган.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться