Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оилавий низоларга асосий сабаб нима?

2020-06-13 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов аҳоли орасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш кўрсаткичлари тобора ўсиб бораётганига тўхталиб, бу аҳоли соғлиғи ва бандлигини таъминлашга ўз таъсирини кўрсатаётгани, шу сабабли кенг миқёсда тушунтириш ишларини олиб бориш ва масъулият ҳиссини мустаҳкамлаш зарур эканини айтди.
 
Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, камбағалликни қисқартириш, томорқадан оқилона фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида ҳаракатлар режаси самарали амалга оширилмаётгани қайд этилди.
 
Жумладан, қилиниши лозим бўлган ишларнинг аниқ режа ва йўналишлари белгилаб олинмагани танқид қилинди. Бу борадаги ҳудудий масъул ходимлар фаолияти қониқарсиз баҳоланди. “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” лойиҳалари бўйича қуриш ишларида эътибор қаратиладиган устувор вазифалар бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
 
 
Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даврида 9465 оилавий ажрашиш қайд этилган бўлса, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар сони 10740 тани, ноқонуний никоҳ асосида яшаётганлар 8313 тани ташкил қилмоқда.
 
Бу борадаги салбий кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Сирдарё, Навоий, Андижон, Тошкент вилоятларига тўғри келаётгани, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, оила ва никоҳнинг аҳамияти ҳақида кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари тўғри ташкил этилмаётганини, бунда нуроний отахон ва онахонлар ёрдамидан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйилаётгани айтилди.
 
Оилавий ажрашишлар умумий сони ўтган йилга нисбатан камайган бўлсада, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бу кўрсаткичлар юқорилигича қолмоқда. Низоли оилалар 12931 тани ташкил этиб, энг юқори кўрсаткич Хоразм, Фарғона, Самарқанд вилоятларида акс этмоқда. Оилавий низолар ва муаммоларнинг вужудга келишига хотин-қизлар ўртасидаги ишсизлик асосий сабаблардан бири бўлмоқда. 
 
Жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Андижон вилояти Андижон шаҳри, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри, Фарғона вилояти Фарғона тумани, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани, Бухоро вилояти Когон, Вобкент туманларидаги ишлар жиддий таҳлил қилинди.
 
Жорий йилнинг беш ойи давомида Сурхондарёда 509, Фарғонада 262, Наманганда 217 оилани камбағалликдан чиқаришга эришилган.
 
Видеоселектор йиғилишида муҳокама этилгани масалалар бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
 

Манба: ЎзА

Поделиться