РАСМИЙ ХАБАР: 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4591 нафарни ташкил этмоқда
10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар аҳоли орасида қайд этилди.
Айни пайтда юртимизда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Манба: ЎзА