Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Финляндия Элчиси билан музокаралар тўғрисида

2020-06-05 | Сиёсат

2020 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Финляндия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Ҳельсинки шаҳрида) Мария Элина Лиивала билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбатдошлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати юзасидан фикр алмашдилар.

Халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистон-ЕИ мулоқоти доирасидаги муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси қабул қилиниши ижобий баҳоланди ва Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида “яшил технологиялар” соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон-Финляндия экологик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокарада бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться