Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда 573 бемор коронавирусдан даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир

2020-05-23 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3078 нафарга етди. 2492 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 573 бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир.
 
Ҳурматли юртдошлар!
 
Бизга қўшни давлатлар, хусусан Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларида коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди.
 
Карантин тадбирлари давом этётганини била туриб гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланиш, хонадонма хонадон юриш, кўчага дока ниқобларсиз чиқиш ёки уни тақиш қоидаларига риоя этмаслик, уйга қайтганимизда қўлларимизни антисептик воситалар билан зарарсизлантирмасликнинг оқибатлари яхши бўлмайди. Бир биримизни байрам билан қутлагимиз, кўришгимиз, бағримизга босгимиз келади. Лекин ҳозир бунинг мавриди эмас. Айнан мана шу ҳаракатларимиз эпидемик вазиятни мураккаблаштириб юбориши мумкинлигини ёддан чиқарманг.
 
Атрофимизда касалликка чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Икки кун олдин Навоий вилоятида 15 ҳолатда, Самарқанд вилоятида 13 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус касаллиги аниқланди. Буни юқоридаги фикрларимизнинг исботи сифатида қабул қилишингизни сўрардик.

Манба: ЎзА

Поделиться