Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳурматли туристик бизнес вакиллари!
2020-05-04 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти туристик бизнес вакилларини Испаниялик халқаро эксперт иштирокидаги вебинарда иштирок этишга таклиф қилади.
Мавзу: Сайёҳлик биллур шарини бирлаштириш: туризмнинг келажагини башорат қилиш. Сайёҳлик биллур шарига саволлар. Мутахассис: Луис Месальес - Халқаро туризм ва меҳмондўстлик бўйича маслаҳатчи (Испания) Тадбир 2020 йил 5 май куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да инглиз тилида бўлиб ўтади.
Вебинар иштирокчиларга COVID-19 пандемиясидан кейин туризмнинг омон қолиш имкониятлари, туристик транспорт воситалари ва маршрутларнинг келажакдаги ҳолати тўғрисида маълумот олишга имкон беради. Вебинарда иштирок этиш орқали сиз сайёҳлик хизматлари бозорининг келажакдаги ҳолатини, шунингдек, туризм индустрияси ва меҳмондўстликнинг истиқболлари ва истиқболли йўналишларини таҳлил қилишингиз мумкин бўлади.
Вебинарда иштирок этиш бепул! Вебинарда иштирок этиш истагини билдирган сайёҳлик бизнеси вакилларидан аризаларни 2020 йил 5 майга қадар +99897 3335722 рақамига юборишларини сўраймиз. Аризада қўйидагиларни кўрсатишингизни сўралади: - иштирокчининг фамилияси ва исми; - ташкилот номи; - мобил телефон рақами; - электрон почта манзили.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги