Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

РАСМИЙ БАЁНОТ: 1144 фуқаро юқумли касалликлар профилидаги муассасаларда даволанмоқда

2020-04-26 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1865 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 117 беморнинг 32 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 74 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 145 бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.
Ҳурматли юртдошлар!
 
Карантин тадбирлари давом этяпти. 92 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остига олинган. Даволаш борасида ҳам ижобий натижалар кузатиляпти. Шу пайтга қадар шифохоналарга коронавирус касаллиги билан ётқизилган беморларнинг 707 нафари, яъни қарийб 38 фоизи соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди . Ҳозирги пайтга келиб яна 1144 фуқаро юқумли касалликлар профилидаги муассасаларда тегишли даволаш диагностика муолажаларини оляпти.
 
Дунё ҳамжамиятида вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Кечанинг ўзида дунё бўйича 80 мингдан кўпроқ ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди.
 
Шу боис, карантин тадбирларига риоя қилиш борасида хўжакўрсинга иш тутиш, асло тўғри эмас. Турли хил йиғин ва тадбирларни ўйлаб топманг. Уларни нишонлайдиган кунларга тезроқ етишиш учун ҳозир карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилишимиз керак. Агар биз ҳамкорликда ҳаракат қилсак, вазият жиддийлашиб кетишига йўл қўймаймиз ва тез кунларда карантин тадбирларини, чекловларни бир мунча юмшатишга эришишимиз мумкин. Масъулиятни доим ҳис қилиб туринг.

Манба: ЎзА

Поделиться