Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинди

2020-04-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти С.Мюллер, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти А. Бьерде ва Банкнинг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масъул ходимлари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукуматининг COVID-19 инфекцияси тарқалиши ва унинг иқтисодий оқибатлари билан курашишга қаратилган чора-тадбирлари ва саъй-ҳаракатларини Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга оширишнинг амалдаги ҳолати муҳокама қилинди.

Банк раҳбариятининг маълум қилишича, “COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб" лойиҳаси учун 95 млн.доллар миқдорида ва "Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун 200 млн.доллар миқдорида қарз битимлари бўйича музокаралар муваффақиятли якунланган ва ушбу ташаббусларни молиялаштиришни тасдиқлаш яқин кунларда кутилмоқда.

Мулоқот чоғида С. Мюллер Ўзбекистон ҳукуматининг пандемияга қарши қаратилган чора-тадбирлардаги, жумладан, аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида инфекция тарқалишига тезкор жавоб бериш ва назорат қилиш, банклар ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳатто қаттиқ карантин остида иш ўринлари сақлаб қолишдаги, устуворликларининг изчиллиги ва тўғри жойлаштирилишига юқори баҳо берди. С.Мюллер "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги қарор учун Ўзбекистон Республикаси Президентига алоҳида миннатдорчилик билдириб, ушбу орден Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган Жаҳон банки жамоасининг муваффақиятли ишини тан олишини билдиришини, ва ўзаро муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги кўлами ва ҳамкорликка алоҳида ишонч даражасини англатишини таъкидлади.

Ўзбекистон томонидан С. Мюллернинг Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка масъул вице-президенти сифатидаги фаолиятига юқори баҳо берилиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирилди.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти, жорий йилнинг 1 май ойидан ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган, А. Бьерде иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий динамикаси ва мамлакатни жадал ривожлантириш учун кенг истиқболлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон билан бевосита ҳамкорлик қилиш имконига эга бўлганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.

Видеоконференция якунига кўра авиация, электр ва газ соҳаларини ислоҳ қилиш, 2020-2025 учун банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси, олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси, шунингдек, солиқ ислоҳотларига кўмаклашиш ва солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш каби устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар режалаштириб олинди.

Жаҳон банки раҳбарияти билан жорий лойиҳаларни жадал амалга оширишни, ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб олган ҳолда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятларини ўрганишни назарда тутиб Ўзбекистон билан ишлашнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот учун: С. Мюллер Жаҳон банки вице-президенти сифатида 2015 йилнинг июль ойидан бери фаолият юритиб келган. Ўтган давр мобайнида Жаҳон банки Ўзбекистоннинг таркибий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда асосий ҳамкорларидан бирига айланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться