Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси ахбороти
2020-04-21 | Жамият
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Малайзия Ҳукумати томонидан коронависруснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 28 апрелгача ўрнатилган Ҳаракатни чеклаш режими даврида мазкур мамлакатга ташриф буюрадиган чет эл фуқаролари учун янги тартиб жорий этилган. Режим муддати Малайзия Ҳукуматининг алоҳида қарори билан узайтирилиши ҳам мумкин.
Мазкур тартибга кўра Малайзияга келаётган барча чет эл фуқаролари ўз ҳисобларидан 150 Малайзия ринггити (37 АҚШ долл.) миқдоридага кунлик тўловни амалга оширган ҳолда, 14 кунлик карантиндан бўлишлари шарт.
Элчихона Малайзия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ушбу талабларни инобатга олишга ва мазкур давлат ҳокимият идораларининг барча қоидаларига риоя қилишга чақиради.
Шу ўринда Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб ташкил этилганлигини эслатиб ўтамиз.
Тел.: (+603) 4253 4406
Факс: (+603) 42535406
Мобил: (+6017) 3204414
E-mail: consul@uzbekembassy.com.my
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги