Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий суд матбуот хизматининг ахбороти

2020-04-21 | Жамият

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган. 

Қарорга мувофиқ судлар томонидан фақат эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир; қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш; қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; маъмурий қамоққа олиш; шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш); шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш); фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланган. 

Шунингдек, судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни (алимент ундириш ва бошқалар) ҳам кўриши мумкин.

Фуқаролар ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда орқали юбориши тавсия этилади.

Бундан ташқари, кўриб чиқилиш учун тайинланган ишлар қолдирилганлиги сабабли, уларни кўрилишга қайта тайинланган вақти бўйича суд мажлиси иштирокчиларига алоҳида хабар қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Поделиться