Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-20 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 83 005 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 15 198 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 13 179та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 12 261 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 7 251 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 635 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 5 300 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 723 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 598 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 329 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 023 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 712 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 524 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 510 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 762 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 19 апрель куни Бухоро вилояти, Когон тумани, “Мустақиллик” маҳалласи, “Аллаберди” қишлоғида яшовчи 1974 й.т Мўмин К., Наманган вилояти, Чортоқ туман, “А.Навоий” маҳалласида яшовчи 1979 й.т. Алишер Қ.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

19 апрель куни Самарқанд шаҳар, “Саттепо” мавзесида яшовчи 1985 й.т. Илҳом А. ва 1970 й.т. Хуршед С., Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Чинобод” маҳалласи, М.Улуғбек кўчасида яшовчи 1986 й.т. Шавкат У., “Олтин водий” қишлоғи, Хамза кўчасида яшовчи 2001 й.т. Сардор Э., Наманган шаҳар, 1-мавзеда яшовчи 1987 й.т. Андрей А., Қарши шаҳар, “Самарқанд” маҳалласида яшовчи 2000 й.т. Дилшод Р., Урганч шаҳар, П.Махмуд кўчасида яшовчи 1971 й.т. Равшанбек М.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

19 апрель куни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 1971 й.т Нодирхон А. карантин қоидаларини бузиб, автомашинада 5 нафар фуқарони олиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

19 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Нарвон” маҳалласи, “Эшбўлди” қишлоғида яшовчи 1991 й.т. Ислом Х. Ўзининг уйида 4 нафар ўртоқлари билан туғилган кун нишонлаганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Олтин водий” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Адхамжон К. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-мавзесида яшовчи 1978 й.т. Элмурот К. 24-уй олдида карантин қоидаларига зид равишда сомса савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик кўчасида яшовчи 1995 й.т. Аббос Ю. карантин қоидаларини бузиб, Юнусобод туманида жойлашган “Нурика” кафесида фаолият олиб бораётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Човқай” қишлоғида яшовчи 1999 й.т. Шерзод С. Қарши шаҳар, “Чақар” маҳалласида жойлашган “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида карантин қоидаларини бузиб, лицензиясиз савдо фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 20 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться