Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-19 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 79 851 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 14 506 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 12 510 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 11 742 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 7 028 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 470 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 5 148 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 545 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 447 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 248 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 902 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 660 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 485 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 407 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 753 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 18 апрель куни Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, “Боғзор” қишлоғи, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи 1964 й.т. Мамасоли Д., Арнасой тумани, “Янгибўстон” қишлоғи, А.Навоий кўчасида яшовчи 1986 й.т. Бегзод М., Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Бахшитепа” қишлоғида яшовчи 1996 й.т. Азизжон А., Самарқанд тумани, “Нуробод” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Суннатилло Ф., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Фурқат кўчасида яшовчи 1971 й.т. Шавкат Я., Кегейли тумани, “Еркин дарё” овулида яшовчи 1993 й.т. Бабур О.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

18 апрель куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Дўнгариқ” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Ҳамиджон Т. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.

18 апрель куни Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншох 2-тор кўчасида яшовчи 1992 й.т. Иброхим С. уйида танишларини йиғиб, туғилган кунини нишонланганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

18 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчасида яшовчи 1986 й.т Зарофат А. Авиасозлар бозорида жойлашган савдо шаҳобчасида фуқароларни карантин қоидасига риоя этишларини назорат қилмаганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

17 апрель куни Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, Мамадалиев кўчасида яшовчи 1992 й.т. Мохичехра К. карантин қоидаларини бузиб, яшаш хонодонига меҳмон чақириб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қўшнилар тинчлигини бузиб, бақир-чақир қилиб турган вақтида, унинг тинчланишини сўраган ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Маъмурий ишлар бўйича Ховос тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддаларига асосан 1 115 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

18 апрель куни Хива шаҳар, “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1999 й.т. Азамат Э. соат 02:00да ўзининг уйига фуқаролар С.Жуманазарова, С.Жуманазарова, С.Юсуфов ва Р.Ғаффаровларни чақириб, улар билан маишат қилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

18 апрель Хива шаҳар, А.Болтаев кўчасида яшовчи 1980 й.т. Кувондиқ Б. соат 16:00 да ўзининг уйига фуқаролар Р.Абдуллаев, И.Абдуллаев, М.Исмоилова ва С.Исмоиловаларини чақириб, улар билан маишат қилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 19 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться