Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тез кунда янги шифо маскани

2020-04-17 | Соғлиқни сақлаш

Наманган вилоятида карантин зонаси ва махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда.

Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида бошланган 1 200 кишилик карантин зонаси ҳамда 150 кишилик махсус шифохона қурилиши жадал давом этмоқда.

Умумий майдони 16, 3 гектарни ташкил қиладиган ушбу комплексда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтирилганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда. Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари ҳаммаси замонавий тарзда жиҳозланади.

Қурилиш майдонига электр энергияси, газ, сув тармоқлари тортиш бўйича ҳам ишлар юқори суръатда ташкил этилган.

1 200 кишилик карантин зонаси махсус жиҳозланган контейнерлардан ташкил топади. 150 кишилик шифохона эса енгил конструкциялар асосида барпо этилади.

Манба: «Правда Востока»

Поделиться