Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ бирлашганда ҳар қандай хавф-хатар енгилади
2020-04-17 | Хавфсизлик соҳаси
Халқимизда “Куч – бирликда!” деган нақл бор. Юрт бошига келган хавфни биргаликда енгишга интилиш эса бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган қадриятлардан бири.
Хусусан, бугун коронавирус профилактикасига қаратилган тадбирлар кириб бормаган вилоят, шаҳар, туман ва кўчанинг ўзи йўқ. Ҳатто, энг чекка ҳудудлардаги қишлоқлару овулларда ҳам касалликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Бекобод шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми шахсий таркиби ҳам профилактик тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, ҳарбий хизматчилар томонидан Бекобод шаҳри бўйлаб дезинфекциялаш ва аҳолини карантин қоидаларига амал қилишга ундаш ишлари олиб борилмоқда.
Юрт посбонларининг тартиб-қоидаларга амал қилиш ҳақидаги чақириқларига эса бекободликлар ҳам метин интизом билан жавоб бермоқдалар. Зеро, бирлашган халқ ҳар қандай хавф-хатарни албатта енгади.
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги