Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-16 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 68 239 та ҳолат аниқланган. 

Улар:
- Тошкент шаҳрида – 11 867 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 10 350 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 9 907 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 6 226 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 4 857 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 4 596 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 3 889 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 3 785 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 2 819 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 479 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 309 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 236 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 216 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 703 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 15 апрель куни Бухоро вилояти, Олот тумани, “Асажам” маҳалласида яшовчи 1982 й.т. У.Ш., Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида яшовчи 1994 й.т. Р.Б.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

15 апрель куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Қушбеги” мавзесида яшовчи 1991 й.т. Г.П. 14 апрель куни карантинга олинган бўлсада, карантин қоидаларини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

15 апрель куни Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида яшовчи Х.Б., Қарши шаҳрида яшовчи М.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнгирот тумани, “Орнек” овулида яшовчи 1996 й.т. М.Б.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

15 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нигора кўчасида яшовчи 2003 й.т. И.Р. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.

15 апрель соат 14:00 да Сирдарё тумани, “Фурқат” маҳалласи, Қахрамонлар кўчасида яшовчи 2000 й.т. Р.Б. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлигини учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

15 апрель соат 12:45 да Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “М.Улуғбек” маҳалласида яшовчи 1961 й.т. Э.Ш. ва “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1962 й.т. К.Э.лар карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганликлари учун, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Маъмурий ишлар бўйича Боёвут тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

15 апрель куни Навоий шаҳар, Ёшлик кўчасида яшовчи 1984 й.т. Ф.Ш.(аёл) карантин қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик таъсирида, фуқаролар осойишталигини бузганлиги, ички ишлар ходимларини қонуний талабларини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Навоий шаҳар Маъмурий ишлар суди томонидан 1 115 000 миқдорида жарима жазоси тайинланган.

15 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 1998 й.т. О.Т. маст ҳолда, жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз, фуқаролар осойишталигини бузганлиги ҳамда ички ишлар ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 1 115 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Боён” маҳалласида яшовчи 1972 й.т. Ю.У. маст ҳолда, жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз, фуқаролар осойишталигини бузганлиги ҳамда ички ишлар ходимларини қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 1 115 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель соат 17:30 да Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Гулбаҳор” маҳалласи, Сайқал кўчасида яшовчи 2000 й.т. О.Қ., карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 194-моддаларига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ховос тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 446 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель соат 12:45да Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Қуёш” маҳалласи, Кўхна диёр кўчасида яшовчи 1985 й.т. Т.Б. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 446 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 16 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться