Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дунёга донғи таралган ўзбек нони ҳақида китоб нашр этилади

2020-04-15 | Туризм

Ўзбек дастурхонини тандирдан янги узилган нонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. 

Нон ҳам палов сингари халқимизнинг номоддий маданий мероси ҳисобланади, зеро унинг ҳам ўзига хос тарихи бор.

Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар ҳам доим ўзбек нони таъмига юқори баҳо бериб, ҳатто ўзлари билан бирга олиб кетишади.

Машҳур ва мазали ўзбек нонлари ҳақида таниқли ошпаз Бахриддин Чустий китоб ёзиб, нашрга тайёрлади. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида тайёрланадиган нонлар бир-биридан фарқланади.

Шунинг учун Бахриддин ўзбек нонларини тайёрлаш рецептлари ва технологияларига оид билимларини янада бойитиш ҳамда уларни бир китобга жамлаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилди.

Чустийнинг айтишича, ушбу китобда 50 дан ортиқ турдаги нон ва нон қўшиб тайёрланадиган 10 хил таом рецепти жамланган. “Улар орасида қадимги унут бўлган ва барчага маълум бўлган рецептлар, шунингдек янги тадқиқотлар келтирилган. Шунинг баробарида китобдан нон ва нонли таомларни пишириш маданияти ва урф-одатлари, тандир, чакич ва нон билан боғлиқ барча маълумотлар бор”, - дейди ошпаз.

Китоб дастлаб ўзбек тилида нашр этилади, кейинроқ уни рус, инглиз ва турк тилларидаги версияларини нашр этиш режалаштирилган. Ўзбек нони ҳақидаги китобни нашрга тайёрлаш устида катта профессионал гуруҳ иш олиб борди. Бугунги кунга келиб китоб чоп этишга тайёр ва яқин кунларда нашр этилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу китоб Ўзбекистоннинг гастрономик маданиятини янада оммалаштириш йўлида хизмат қилиб, шубҳасиз, гастрономик туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Қуйида Бахриддин Чустийнинг карантин даврида уй шароитида нон тайёрлашга оид видеосини кўришингиз мумкин. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться