Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-12 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 51 182 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 8 169 та ҳолат; 

- Тошкент вилоятида – 6 995 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 6 582 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 5 100 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 3 934 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 3 933 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 3 105 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 3 045 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 2 063 та ҳолат; 

- Жиззах вилоятида – 2 029 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 914 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 869 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 809 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 635 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 11 апрель куни куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мингўрик 3-тор кўчасида яшовчи 1975 й.т. Б.Т., Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, “Иймон” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. С.Б., Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчасида яшовчи 1996 й.т. ХМ., Данғара тумани, Гулистон кўчасида яшовчи 1992 й.т. Б.О., Бухоро вилояти, Бухоро тумани, “Янгитурмуш” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. К.У., Ромитан тумани, Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 1988 й.т. О.К., Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Сурхон соҳили” махалласида яшовчи 1984 й.т. И.М., Қумқўрғон тумани, “Навбаҳор” махалласида яшовчи 2002 й.т. Ш.Э., Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Истиқлол” маҳалласи, М.Улуғбек кўчасида яшовчи 1995 й.т. Ж.Н., Деҳқонобод тумани, “Ойдин йўл” маҳалласида яшовчи 1985 й.т. З.С., Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Найман” маҳалласида яшовчи 1992 й.т. Ф.М., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Боғ” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Б.А., Амударё тумани, “Қипчоқ” овулида яшовчи 1974 й.т. Ў.К.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

11 апрель куни Наманган шаҳар, “Маданий маориф” маҳалласида яшовчи 2000 й.т. А.Ю. ва А.Т., Наманган тумани, Шербулоқ кўчасида яшовчи 1961 й.т. Б.Э.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 

11 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Слоним-1” даҳасида яшовчи 1976 й.т. С.С. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.

11 апрель куни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, “Галаботир” маҳалласида яшовчи 1994 й.т. Д.Б. жамоат жойида майда безорилик қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

11 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Найман” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Ж.К. ички ишлар ходимларининг қонуний талабига  бўйсунмаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

11 апрель куни соат 09:45 ларда Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, “Пахтакон” маҳалласи, Олтин Водий кўчасида яшовчи 1971 й.т. Р.Б. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ҳодимларининг қонуний талабини бажармай, майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Сайхунобод туман Маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 12 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться