Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигининг ахбороти
2020-04-11 | Жамият
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 46 672 та ҳолат аниқланган.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 7 347 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 5 891 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 6 065 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 4 769 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 3 759 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 3 594 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 2 913 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 2 765 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 962 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 855 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 824 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 758 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 554 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 616 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 10 апрель куни Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Совотобод” маҳалласида яшовчи 1980 й.т. фуқаро Б.М., Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Ғолиблар” маҳалласи, Самарқанд кўчасида яшовчи 1985 й.т. Д.У.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
10 апрель куни Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Атторон” маҳалласи, Тағоре қишлоғида яшовчи 1990 й.т. Н.К. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.
10 апрель куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бошлиқ мавзесида яшовчи 2002 й.т. С.Б. сартарошхонада фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.
10 апрель куни Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Боғча” маҳалласи, Сариосиё қишлоғида яшовчи 1964 й.т. Ф.Ҳ. ўзининг автомашинасида 3 нафар йўловчи ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
Ж.й. 11 апрель соат 09:00 ҳолатига
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги