Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-10 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 42 782 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 6 785 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 5 430 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 5 341 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 4 465 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 3 562 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 3 233 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 2 699 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 2 313 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 870 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 792 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 693 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 628 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 401 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 570 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 9 апрель куни Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Соҳил кўчасида яшовчи 1997 й.т. Ю.К., Қашқадарё вилояти, Бешкент тумани, Керет қишлоғида яшовчи 1996 й.т. У.Б., Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, “Ф.Юнусов” маҳалласи, Ҳавзак қишлоғида яшовчи 1993 й.т. М.М., Вобкент тумани, “Шифокор” маҳалласи, Зиё кўчасида яшовчи 1985 й.т. М.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

3 апрель куни соат 02:30 лар атрофида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Олмазор” маҳалласи, Янгизамон кўчасида яшовчи 1988 й.т. Шарипов Фахриддин Юлдашевич Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани ва Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудлари чегарасида ташкил этилан блок постда хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан маст ҳолда, ниқобсиз бўлиши ва жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик қилиб, уларни турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 1-қисми, 183-модда, 194-модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 8 апрель куни Маъмурий ишлар бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан 15 сутка мамурий қамоқ жазоси белгиланган.

9 апрель куни Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, “Тўйтепа” маҳалласи, Гузар кўчасида яшовчи 1989 й.т. А.З. шаҳар ҳудудида ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-модда 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

9 апрель куни соат 10:40 ларда Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Жўлангар” маҳалласи, А.Яссавий кўчасида яшовчи 1989 й.т. У.Р. карантин қоидаларини бузиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, майда безорилик содир қилганлиги учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54,183 ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Боёвут тумани суди томонидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

9 апрель куни Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Бинокор” маҳалласида яшовчи 1992 й.т. Р.Б., Андижон шаҳар, Бобуршох кўчасида яшовчи 1986 й.т. Э.М., Урганч шаҳар, ал-Хоразмий кўчасида яшовчи 1996 й.т. Х.А., Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, “Мийнетабад” овулида яшовчи 1995 й.т. С.Ш., Қўнғирот тумани, С.Алланиязов кўчасида яшовчи 1998 й.т. С.Т.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 

9 апрель куни Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, “Майариқ” маҳалласи, Навқирон кўчасида яшовчи 1968 й.т. А.М., Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Каттажирмиз кишлоғида яшовчи 1985 й.т. Ш.К.лар ўз велосипедларида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима жарима майдончасига жойлаштирилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 10 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться