Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинг ва ишончли пароль билан ҳимояланинг!

2020-04-08 | Технологиялар

Карантин вақтида фойдаланувчиларнинг Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллашуви кузатилмоқда. Бунда Интернет фойдаланувчиси бўлган фуқаролар, балки давлат органларида, хўжалик юритувчи субъектларда фаолият олиб бораётган ҳамда масофадан ишлашга ўтган ходимлар, уларнинг раҳбарияти, АКТ йўналишидаги масъуллар ҳам хушёр бўлиш талаб этилади.

Ушбу вазият асосида Zoom дастури оммалашди, унинг ўзига хослиги ушбу мессенжер битта платформада барча коммуникация хизматларини тақдим эта олишида, компания карантин сабаб барча пулли сервисларни бепул қилди. Бироқ киберхавфсизлик бўйича мутахассислар иловани ишлатиш шахсга доир маълумотлар ўғирланиши ва улардан жиноий мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини билдирмоқда. 

Масалан, Checkpoint Research компанияси Zoom’ни юклаб олиш учун қалбаки сайтлар ва иловалар яратилгани ҳақида маълум қилган. Уларни юклаб олиш оқибатида фойдаланувчиларнинг банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлар ўғирланади. Эпидемия бошланганидан бери номида Zoom сўзи иштирок этган 1700 та домен рўйхатга олинган. Уларнинг 70 таси ўтган ҳафтада рўйхатга олингани ва умумий дооменлар сонининг чорак қисми ўта шубҳали эканлиги айтилмоқда. 

Шунингдек, тармоқ орқали фойдаланувчиларнинг онлайн суҳбатлари ҳужумга учраши, чатларга порнография, зарарли файллар тарқатилиши мумкин. Энг ёмони ушбу янги мессенжер орқали шахсга доир маълумотлар, электрон маблағлар, фото-, видеофайллар ва яна бошқа ахборотлар ошкор этилиши хавфи юқори. 

Шу сабабли фойдаланувчиларга қуйидагилар тавсия этилади: 

1. Видеоконференцалоқа тарзидаги суҳбатларни амалга оширишда ишончли пароллар қўйиш;

2. Конференция тарзидаги мулоқот ташкил қилаётган админ томонидан чекловлар ўрнатиш; 

3. Чатларга бегоналарни киритмаслик;

Фирибгарлар, жиноятчи хакерлар барча мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардаги ушбу фаолликдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринади. Давлат органидаги конфеденциал, молиявий, иқтисодий, шахсларга оид маълумотлар Интернет орқали узатилиши масофадан ишлашга ўтган ходимларнинг масъулиятини янада ошириши керак ва ахборотлар, файллар ишончли ҳимоя қилиниши зарур. 

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси карантин вақтида ижтимоий тармоқлардан, мессенжерлардан фойдаланишда:

1. Шахсий маълумотлар, электрон почта пароли, телефон рақами, пластик карта рақами ва бошқа ахборотларни ошкор этмаслик;

2. Шубҳали ботлар, турли каналлар ҳамда фирибгарлар томонидан очилган бошқа манбаларга ишонмаслик;

3. Масофадан ишлашга ўтган давлат органлари ёки хўжалик юритувчи субъектлар ходимларидан эса уйда конфеденциал ахборотлар билан ишлашда тегишли тартиб ва қоидаларга амал қилиш, ахборот хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиш;

4. Электрон ҳужжат алмашинуви учун ишлатиладиган дастурий таъминотлардан фойдаланишда, электрон почталар орқали маълумотлар юбориш, уларни қабул қилишда ахборот хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш; 

5. Уйдан туриб масофадан ишлаётган ходимларга ўз корхонаси ёки муассасасидаги АКТ мутахассиси белгилаган қоидаларга бўйсуниш; 

6. Ўзи ва бошқа ҳамкасблари билан иш бўйича ёзишмаларда шахсий электрон почтадан фойдаланмаслик;

7. Онлайн режимда ишлаш, видеоконференсалоқа тарзидаги мулоқотлар учун ишончли пароллардан фойдаланиш; 

8. Компьютерда иложи борича ишончли дастурий маҳсулотларни ишлатиш;

9. Бегона хаволаларга кирмаслик;

10. Турли ишончсиз манбалардан файллар юкламаслик, маълумот алмашинувида архивлаштирилган ҳамда шифрланган файллардан фойдаланиш, шунингдек муҳим ахборотларнинг захира нусхасини олиб қўйиш тавсия қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться