Карантин кунларида абонентлар ҳақида қайғуриб, Ucell уяли алоқа оператори масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирди.
Янги рақам уламоқчи бўлган абонентлар уйдан чиқиб, ўзларини ортиқча хавф остига қўйишлари шарт бўлмайди. Ucell ходими SIM-картани айтилган манзилга етказиб беради. Рақамни танлаш учун паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.
Масофавий уланиш хизматини икки йўл билан амалга ошириш мумкин:
— Call-марказ операторлари орқали. Қисқа рақамга қўнғироқ қилинг (8123)
SIM-карта буюртма олинган кундан бошлаб 48 соат ичида етказиб берилади, дам олиш кунлари эса 72 соат ичида. Карантин вақтида хизмат бепул тақдим этилади.
SIM-картани олган абонентлар сони кундан кунда ошмоқда. Етказиб бериш географияси ҳам кенгаймоқда. Булар − Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки ва Гулистондаги Сирдарё вилояти пулмонология ва фтизиология маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ва Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани аҳолиси.
30та SIM-картага буюртма берган "Фарғонаазот" АЖ каби ката корпоратив мижозлар билан бир қаторда узоқ манзиллардан келиб тушган буюртмаларга ҳам катта аҳамият берилмоқда. Мисол учун, Наманган вилоятининг Норин туманидаги кекса бувижон сўраган SIM-картани Ucell курьери бир соатдан ортиқ йўл босди ва топширди.
Ucellнинг ҳар бир ходими ҳар доим, айниқса карантин кунларида, абонентларнинг ишончини қадрлайди ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр.
Манба: ЎзА