Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигининг ахбороти
2020-04-06 | Жамият
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 29 953 та ҳолат аниқланган.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 4 929 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 3 675 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 3 450 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 936 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 2 584 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 2 011 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 860 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 677 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 582 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 476 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 239 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 226 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 978 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 330 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 5 апрель куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 1-тор кўчасида яшовчи 1981 й.т. М.Ш., Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Мўғол” қишлоғида яшовчи 1988 й.т. А.А., Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, “Янгиобод” маҳалласида яшовчи 1994 й.т. М.Н., Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Шўрча” маҳалласи, Я.Шўрча қишлоғида яшовчи 1974 й.т. Б.Қ., Наманган вилояти, Наманган тумани, “Хонобод” маҳалласида яшовчи 1999 й.т. фуқаро Х.Т., Андижон вилояти, Андижон тумани, “Мингўрик” маҳалласи, Фаробий кўчасида яшовчи 1998 й.т. Ж.Қ., Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, “Чўйинчи” маҳалласида яшовчи 1981 й.т. Б.В. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
5 апрель куни Тошкент шаҳар, Миробод тумани, 1-тор Олтинкўл кўчасида яшовчи 1987 й.т. М.К. карантинга олинган хонадонидан кўчага чиқиб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
5 апрель куни 16:50 да Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Халқобод” маҳалласи, Ибн-Сино кўчасида яшовчи 1998 й.т. А.А., 14:30 да Боёвут тумани, “Беруний” маҳалласида яшовчи 1991 й.т. О.Б. рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
4 апрель куни Бухоро вилояти, Жондор тумани, “Қалмоқ” маҳалласи, Хумин қишлоғида яшовчи 1994 й.т. С.Р. профилактика инспектори томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан ўзига тегишли гўшт дўконида санитария ва гигиена коидаларини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
Ж.й. 6 апрель соат 09:00 ҳолатига
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги