Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигининг ахбороти
2020-04-04 | Жамият
(ж.й. 4 апрель соат 09:00 ҳолатига)
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 25 057 та ҳолат аниқланган. Улар:
- Тошкент шаҳрида – 4 241 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 3 019 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 641 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 449 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 977 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 727 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 503 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 451 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 399 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 330 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 121 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 040 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 867 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 292 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 3 апрель куни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, “Феруза” мавзесида яшовчи 1974 й.т. Д.Х. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу куни, соат 12:25да Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Қўрғонтепа” маҳалласи, Фориш кўчасида яшовчи 1984 й.т. Ш.Х. карантин вақтида, махсус рухсатномасиз “ВАЗ-2109” автомобилида фуқароларни ташиб, эпидемияга қарши курашиш коидасини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
3 апрель куни, Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Чўлқувар” қишлоғи, Қ.Эшназаров кўчасида яшовчи 1967 й.т. Х.Қ. ўзининг ўғли М.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтганлиги муносабати билан ўзининг уйида ўғлининг 24 нафар синфдошларини йиғиб маросим ўтказаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
3 апрель куни, Самарканд шаҳар, Боходирхон кучасида яшовчи 1970 й.т. И.Б. “Самаркандий” маҳалласида махсус рухсатномасиз бемақсад автомашина бошқариб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
3 апрель куни, Бухоро вилояти, Жондор тумани, “Пўлоти” маҳалласи, Работиўғлон қишлоғида яшовчи 1990 й.т. Ж.Ж. Жондор тумани, Қоровул қишлоғида гўшт дўконида санитария қоидаларини бузиб савдо қилаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги