Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Республикамиз аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тизимдаги корхоналар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Uztelecom миллий оператори юртимиз аҳолиси учун қулайликлар яратиш мақсадида, GSM стандарти тармоғи абонентлари учун 2020 йил 1 апрелдан оддий 10 тариф режасига бепул уланишни таклиф қилган ҳолда, махсус “баҳорий таклиф” акциясини тақдим этди.
Эндиликда ОДДИЙ 10 тарифига 2020 йилнинг 1 апрелидан 30 июнига қадар уланганда, Сиздан 10 000 сўм миқдоридаги уланиш тўлови талаб этилмайди. Uztelecom миллий операторининг оддий ва фойдали тарифига уланиш ўз яқинларингиз билан доимо мулоқотда бўлишни кафолатлайди
Акция Ўзбекистон Республикасида амал қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги