Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-03-30 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 12 484 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 2 150 та ҳолат; 

- Тошкент вилоятида – 1 001 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 117 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 624 та ҳолат; 

- Самарқанд вилоятида – 1 330 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 657 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 826 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 239 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 456 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 1 681 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 221 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 979 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 717 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 486 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, жорий йилнинг 29 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Эски Қовунчи” қишлоғида яшовчи 1991 й.т. С.М. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-1-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.

28 март куни соат 15:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. А.Ш. 27 март куни ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан огохлантирилган бўлишига қарамасдан, 1998 й.т. яшовчи К.Ш.ни никох тўйи муносабати билан, 1997 й.т. куёви А.А.ва унинг ўртоқлари иштирокида «Куёв навкар» тўй маросимини ўтказганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

28 март куни соат 14:50 ларда Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Зомин” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўконида 1992 й.т. Д.А. сотувчи бўла туриб, карантин қоидаларини бузиб, кириш-чиқиш жойларини қўл ювиш ёки антисептик воситалар билан жиҳозламаганлиги, ҳимоя қўлқопларда бўлмай, тозаликка риоя қилмаганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.

28 март куни Наманган вилояти, Норин тумани, “Тошлоқ” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. Ж.М. карантинга олинган бўлсада, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
ж.й. 30 март соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться