Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмондонликда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича махсус радиоэслатма тизими жорий этилди

2020-03-26 | Хавфсизлик соҳаси

Бугун коронавирус мамлакатимизда кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида аниқ натижага қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу синовли кунларда ҳарбийлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппаратида коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича махсус радиоэслатма тизими жорий этилди. Бунда юрт ҳимоячиларига шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, антисептик воситалардан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда. Бу эса, коронавирус эпидемиясининг олдини олишда, шахсий таркибнинг саломатлигини назорат қилишда муҳим ўрин тутмоқда. Ҳарбий тиббиёт ходимлари томонидан эса ҳарбий қисм ҳудуди, назорат-ўтиш жойлари, хизмат хоналарида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда, ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги доимо шифокорлар назоратида.

Шунингдек, қўмондонлик ҳарбий хизматчилари томонидан Республика бўйлаб бозорлар, савдо мажмуалари, қўриқланаётган объектлар, ҳарбий шаҳарчалар ҳудудларида касаллик профилактикасига қаратилган акциялар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган Korzinka.uz савдо мажмуасида “Короновирусга қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилди.

Мазкур акция давомида ҳамюртларимизга касаллик ва унинг профилактикасига оид маълумотларни ўзида жамлаган буклетлар ҳамда тиббий ниқоблар тарқатилди. Жумладан, қўмондонлик ҳарбий хизматчиси кичик сержант Зиёдулла Ғофуровнинг рафиқаси томонидан тикилган бир талай тиббий ниқоблар юртдошларимизга беминнат ёрдам сифатида бепул тақдим этилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан коронавирусдан ҳимояланиш учун шахсий гигиенага қатъий амал қилиш ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя этиш лозимлиги, уйда қолиш касалликни юқтириб олмасликнинг муҳим омили эканлиги ҳам юртдошларимизга тушунтириб ўтилди.

   

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться