Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

2020-03-24 | Сиёсат

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Хабар берилганидек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек  Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги,  “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги, “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари парламент юқори палатаси аъзолари томонидан муҳокама қилинади.

Шунингдек, Сенат аъзолари Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться