Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси ҳузуридаги оператив штаб фаолияти тўғрисида

2020-03-24 | Жамият

Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси дипломатик ваколатхона консуллик округида (Франция, Монако, Андорра) бўлиб турган фуқароларимиз эътиборини расмий веб-сайтининг бош саҳифасида “Коронавирус" рукни очилганлигига қаратади. Бу ерда улар мамлакатимиз Ҳукумати томонидан аҳолининг санитар-епидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Шу билан бирга ватандошларимиз электрон почта манзилига (covid2019@ouzbekistan.fr) ҳам ариза ва мурожаатларини йўллашлари мумкин. Улар махсус электрон маълумотлар базасига киритилади.

Элчихона долзарб маълумотларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги (“Facebook”, “YouTube” ва бошқалар) саҳифаларида ҳам жойлаштирмоқда.

Дипломатик ваколатхона ҳузуридаги Оператив штабнинг телефон рақамлари 24 соатлик режимда ишлаб турганини эслатиб ўтамиз:

Беҳзод Пайгамов, Иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, тел.: +33 1 53 30 03 51;

Фурқат Кадиров, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, тел.: +33 1 87 86 64 91;

Муҳиддин Хашимов, биринчи котиб, тел.: +33 1 87 86 64 92;

Ҳамиджон Ҳошимов, консул, тел.: +33 1 53 30 03 55;

Жамшид Саидазимов, биринчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 64;

Мўмин Тўраев, иккинчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 56;

Шавкат Тошев, учинчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 54;

Сардор Салимов, атташе, тел.: +33 1 87 86 64 90;

Отабек Унгбаев, “Uzbekistan Airways” АЖнинг Париж шаҳридаги вакили, тел.: + 33 1 45 22 45 50; электрон почта: partohy@hotmail.com

Электрон почта: сovid2019@ouzbekistan.fr

 

Ўзбекистон Республикаси ТИВ

Жамоатчилик ва ОАВ

билан алоқалар бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться