Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги қарорига мувофиқ, Эгамбердиев Жамшид Шарифжонович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, бугун вазирликда тайинлов бўлиб ўтди.
Ж.Эгамбердиев шу вақтга қадар Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Шу билан бирга, Ж.Эгамбердиев фаолияти давомида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Молия бўйича директори лавозимларида меҳнат қилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Бизнесни бошқариш” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Эгамбердиев Жамшид Шарифжонович 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги