Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эълон
2020-03-19 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот технологиялари махсус марказига ахборот технологиялари йўналишидаги мутахассисларни ишга таклиф этамиз.
Ишга қабул қилиш шартлари:
Қоидага кўра, 35 ёшгача бўлган эркак жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ахборот технологиялари йўналиши бўйича олий маълумотга эга, компьютер технологиялари билан ишлаш, моделлаштириш, дастурлаш ва бошқа дастурий таъминот турлари бўйича юқори билим ва амалий тажрибага эга бўлган, қисқа вақт ичида эгаллаган лавозим вазифаларини ўзлаштиришга, ўз хизмат мажбуриятларини ўрганишга ҳамда қўйилган вазифаларни сифатли, вақтида бажаришга қодир бўлган фуқаролар ишга олинади.
Ишга қабул қилинган фуқаролар Мудофаа вазирлиги раҳбарияти рухсати билан белгиланган тартибда офицерлик лавозимларига ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларига татбиқ этиладиган ҳуқуқ ва имтиёзларга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги лавозимларига ишга қабул қилишда аввало, номзоднинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларни ишга олиш масаласи ваколатли органлар билан келишувдан сўнг амалга оширилади.
Мурожаат учун телефон: 71 269-80-80
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги